Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Муҳим маълумотлар

Бароат кечаси бор нарсами? Ва унга тегишли ҳукмлар

 
 

Юқорида келган ҳадиси шарифлар билан бароат кечасининг қанчалик фазилатли ва улуғ кеча экани собит бўлади. У кечанинг фазилати ҳақида ўнта улуғ саҳобийлардан ривоятлар нақл қилинган.

Улар Абу Бакр Сиддиқ, Али Муртазо, Оишаи Сиддиқа, Муъоз ибн Жабал, Абу Ҳурайра, Авф ибн Молик, Абу Мусо ал-Ашъарий, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абу Саълаба ал-Хушаний, Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳумодир. Шунингдек, бароат кечаси ҳақида бир қанча катта тобеъинлардан ҳам ривоятлар нақл қилинган. Юқорида улардан қилинган ривоятлар бирин-кетин келтирилиб, улар борасида жарҳ ва таъдийл имомларининг баҳсларини ҳошияларда бериб борилди. Бу улуғ кеча борасида шунчалар кўп ривоятлар мавжудки, агар бирор киши бароат кечасининг фазилатини инкор қилса, бас, у бу кечанинг фазилатларидан маҳрум бўлибди.

Кўршапалак кундузи кўрмаса, офтоб нурида нима гуноҳ?!

Аҳли сунна вал жамоа бароат кечасининг улуғлиги ва фазилатли кеча эканига доимий равишда эътиқод қилиб келганлар.

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/03/2021 13:52;   Кўрилганлиги: 97
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/reference/baroat-kechasi-bor-narsami-va-unga-tegishli-hukmlar
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:24