Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Отинойи - мураббиядир

 
 

Отинойи - аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Ҳатто "отин" сўзи маърифатпарвар аёлларни ҳурматлаб, исмига қўшиб ҳам айтилган. Улар Қуръони карим қироати, тафсир, пайғамбарлар тарихи, халқ оғзаки ижодини яхши билишган. Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Шу мақсадда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган отинойилар билан шаҳар бош имом-хатиби Зафар Маҳмудов, ўринбосарлари Нурсултон Абдуманнонов ва Ўткир Ўмирқуловлар ҳам ҳафтанинг ҳар жума куни ҳудудларга бўлинган ҳолда ўқув машғулотлари олиб бормоқда. Унда отинойиларнинг вазифалари, шариат аҳкомларини хотин-қизларга етказиш, бидъат ва хурофотларга барҳам бериш мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда. Шунингдек, жумъа мавъизаси билан ҳам улар таништирилиб бормоқда. “savad-ul-azam.uz” ахборот химзати

Киритилган вақти: 19/02/2021 11:19;   Кўрилганлиги: 126
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/press/seminars-briefings/otinoyi-murabbiyadir
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:28