Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Имом ноиблар илмий марказ ва ҳадис мактабида бўлди

 
 

Хабар берганимиздек Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалида имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланган эди.

Ўқув жараёнларида умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Бугун амалий машғулот сифатида тингловчилар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис мактабларида бўлиб, бу икки илм масканининг фаолияти, талабалар ва илмий ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, ўқув машғулотларида Самарқанд шаҳардан 17 нафар, Самарқанд туманидан 3 нафар имом ноиблари машғулотларда қатанашмоқда. Шунингдек, марказ минтақавий бўлгани учун Бухоро, Навоий, Жиззах ва сирдарё вилоятларидан келган имом ноиблар ҳам ушбу марказда ўз билим ва кўникмаларини ошириш дарсларида иштирок этмоқда.

      

      

      

      

      

      


Киритилган вақти: 27/02/2021 13:54;   Кўрилганлиги: 134
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/press/seminars-briefings/imom-noiblar-ilmiy-markaz-va-hadis-maktabida-boldi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 17:52