Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Умматга диннинг мусаффо таълимотини тушунтириб бериш имом-хатибларнинг вазифасидир

 
 

Мусулмон жамоасига, айниқса, умматга бу диннинг мусаффо ва тўғри таълимотини осон ва енгил тушунтириб бериш имом-хатиблар, аҳли илмларнинг вазифалари ҳисобланади. Ҳар бир маҳаллада аҳоли томонидан сайланган маҳалла муллалари ҳам фаолият олиб бормоқда.

Улар аҳолининг исломий маънавиятни юксалтириш, халқ орасидаги сўнгги пайтларда оммалашиб бораётган баъзи бир бидъат ва хурофотларга чек қўйиш ҳамда бунга қарши исломий таълимотларни етказиши, ҳанафий мазҳаби ҳақида тушунчалар бериш борасида ишларни амалга ошриб келмоқда.

Бугун, 2 май куни “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов, масжидларнинг имом-хатиблари ва маҳалла муллалари иштирокида йиғилиш бўилиб ўтди.  Унда маҳалла муллаларининг иш фаолиятидаги самарадорликни янада ошириш, уларнинг фаолиятини сертификатлаш, масжидлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, билим савияларини ошириб бориш, ҳар жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган тезислар билан маҳалла имомларини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

  

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 02/05/2021 13:26;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/press/news/ummatga-dinning-musaffo-talimotini-tushuntirib-berish-imom-xatiblarning-vazifasidir
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 21:21