Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Президент Самарқанддаги суҳбатларидан

 
 

-Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари эллик фоиз вақтини фақат “маҳаллабай” пиёда юриб, аҳолининг даромадини сўрайди, масаласини ўрганади, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан бўлиб ўтаётган йиғилиш давом этмоқда.
Йиғилишда халқни рози қилиш, “маҳаллабай” ишлаш тизиминг моҳияти, бу борада натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида қатор фикрлар билдирилди.

– Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари бугундан бошлаб ўзларининг иш тизимини тубдан ўзгартиради. Улар эллик фоиз вақтини фақат “маҳаллабай” пиёда юриб, аҳолининг даромадини сўрайди, масаласини ўрганади, – деди Президент.

Президентимиз раҳбарларни иш тартибини ўзгартиришга чақирар экан, энди ишхонадан чиқмай, ўтириб ишлаш даври ўтганини яна бир бор алоҳида таъкидлади.


Киритилган вақти: 16/04/2021 17:14;   Кўрилганлиги: 84
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/press/news/prezident-samarqanddagi-suhbatlaridan
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 08:57