Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Илмий асарлари

 
 

Шаръий ва арабий илмларда бир қанча китоблар таълиф этганлар. Улар турк, инглиз, француз, малавий, ҳусавий ва бундан бошқа Ислом оламидаги тилларга таржима қилинган. Ушбу китобларнинг баъзисини университетда дарс бериш мобайнида ва яна баъзисини дарсдан бўшаган пайтларида таълиф этдилар. Таълифдан ташқари яна бошқа фаолиятлари ҳам бор эди.

Жумладан, Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаромда кунлик дарс ва мавсумий фатво. Шунингдек, Жидда шаҳридаги масжидларнинг бирида ҳафтада бир марта тафсирдан дарс. Ушбу дарс саккиз йилдан бери давом этиб, тахминан Қуръонни учдан икки қисми тамомланди. У дарслар тасмаларга ёзиб борилган.

Бундан ташқари шайх ҳазратлари телевизорда намойиш этилиши учун Қуръонни мукаммал ҳолда тафсир қилганлар. У дарс 600 сериялик барнома бўлиб, икки йил мобайнида, яъни 1419 ҳижрий, 1999 мелодий йили охирига етди.

Аллоҳ таолодан улуғ устоз, Муҳаммад Али ибн шайх Жамил Собуний ҳазратларини Ўз раҳматига олишини, қилган эзгу амаллари, Исломга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, гўзал мукофотлар билан сийлашини сўраймиз. Парвардигоримиз бу устозимизнинг жойларини Фирдавс жаннатидан айласин. Бу жудоликда мусибатга учраган барча азизларимизга чин юракдан таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ уммат учун хайри салафларга хайри халафлар берсин.


Киритилган вақти: 23/03/2021 10:05;   Кўрилганлиги: 98
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/press/news/ilmiy-asarlari
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:37