Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Эл кўнглига чун даво Каломуллоҳ эрур

 
 

Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлган мутафаккирдир.         

Бугун Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги “Фақиҳ Абу Лайс” жоме масжидида тадбир бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Зафар Маҳмудов, Навоийшунос олимлар, СамДУ талабалари қатнашди.

Олам эли ичра гар гадо, гар шоҳ эрур,

Не дардки, ул кўнгли аро ҳамроҳ эрур.

Қуръонни тиловат этсун ар огоҳ эрур,

Эл кўнглига чун даво Каломуллоҳ эрур


Киритилган вақти: 09/02/2021 16:11;   Кўрилганлиги: 125
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/press/news/el-kongliga-chun-davo-kalomulloh-erur
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:49