Хабарлар

Мушк тепаликларининг соҳиблари

Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган масжидларнинг имом-хатиблари ҳамда маҳалла муллалари иштирокида бугун, 25 ноябрь куни Хўжа абду Дарун масжидида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда имом хатибларимизнинг иш фаолияти жараёнлари таҳлили, олдинда турган вазифа ва режалар муҳокама қилинди.

Мен лойиқ инсонга овоз бераман

Бугун, 24 октяабрь куни эрталаб соат 08:00дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкаларида партялар томонидан президентликга кўрсатилган номзодлар учун овоз бериш бошланди.

Имом хатибларимиз сайловга фаоллик билан қатнашмоқдалар

Самарқанд шаҳар "Қўшҳовуз" жоме масжиди имом хатиби И. Қўнишов сайловга қатнашиб ўзларининг танловларини белгиладилар.

Имом хатиб ва имом ноибларимиз хайрия ишларида ҳам фаол бўлмоқдалар.

Масжидларнинг имом хатиб ва имом ноиблари жамоат билан ибодатларни ўз вақтида адо этиш каби амаллардан ташқари жамиятнинг корига яраш, аҳоли, хусусан ёшларни илму маърифатли бўлишлари, оилаларнинг тинч ва бахтли ҳаёт кечиришлари, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш сингари ишларда ҳам фаол бўлиб келмоқда.

Самарқандда мавлид тадбири ўтказилди

Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, Ул зотга муносиб уммат бўлиш истагида 18 октябрь куни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжидида “ҚАЛБИМИЗ ВА ҲАЁТИМИЗ СИЗ ИЛА Ё РАСУЛАЛЛОҲ” шиори остида мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръон тиловати ва салавот билан бошланди.

Имом-хатиблар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида соҳада олиб борилаётган ишлар ва имом-хатиблар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят бош имом хатибининг "Хўжа абду Дарун" жоме масжидига ташрифи

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов  Самарқанд шаҳаридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди. Шунингдек масжид жамоати билан "Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари " мавзусида суҳбатлашди.

Имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу марказ Имом Бухорий халқаро марказ қошида ташкил этилган. 

Эълон;

Ассаламу алайкум азиз каналимиз обуначилари! 

Имомларга муҳим вазифалар топширилди.

Самарқанд вилояти бош имом хатиби З. Эшонқулов туман ва шаҳар бош имом хатиблари билан ўтказган мажлисда камчиликларни бартараф қилиш, уларни олдини олиш, энг муҳими имом хатибларимизнинг ҳозирги даврда илм савиясини ошириш ва муҳим вазифаларни юклади.

Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи – Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик мажмуаси. Ушбу зиёратгоҳ ислом оламида энг машҳур ва таниқли зиёратгоҳ ҳисобланади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома бўлиб, 1997-1998 йилларда ҳижрий тақвим бўйича аллома туғилганига 1225 йил тўлиши муносабати билан у абадий макон топган қадимий мозорда катта ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори янги бўлим мудири этиб тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози, мударрис, серғайрат олим Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ҳайдаров тайинланди.

Ўзбекистонда вақтинча жума ўқилинмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити намози юзасидан фатвоси эълон қилинди. Қуйида фатво матни тўлиқ ҳолда келтириб ўтилади.