Samarqand viloyati Samarqand shahar Bosh imom-xatibligi w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Xabarlar

Samarqand shahrida masjid quriladi

 
 

Бугун Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Зафар Маҳмудов Самарқанд шаҳар "Мотрид" МФЙ раиси ҳамда 130 нафар тадбиркорлар иштирокида янги масжид қуриш борасида йиғилиш ўтказди. 

Унда барпо этиладиган янги масжиднинг қурилиши лойиҳаси, уни амалга оширишда ҳомийлик ва хайрия асосида иш олиб борилиши ва энг асосийси намоз учун келадиган мусулмонларга шароитни энг юқори, замонавий ва сифатли қилиб бериш масалалари кўрилди. Шундан сўнг янги масжидни қуриш учун бош бўлаётган раҳбарлар ва ўз маблағлари ҳисобидан ушбу хайрли ишга ҳиссаларини қўшаётган саховатпеша инсонлар ҳаққига дуойи хайрлар қилинди.

    


Kiritilgan vaqti: 06/03/2021 11:12;   Ko‘rilganligi: 90
 
Material manzili: https://www.savad-ul-azam.uz/oz/press/news/samarqand-shahrida-masjid-quriladi
Chop etilgan vaqti: 02/12/2021 19:55