Сийрат

Абул-Муъийн Ан-Насафийнинг калом илми ривожида тутган ўрни

Абу Муъин ан-Насафий калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшганлар. Аввало калом илми нималиги билан танишсак, “Калом – ислом илоҳиётининг илми ҳисобланиб, XII-асрда пайдо бўлган. Калом тарафдорлари мутакаллимлар деб аталади. Ушбу илм турли диний-сиёсий гуруҳлар, мисол учун, хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар кабилар пайдо бўлиши билан боғлиқ баҳслар натижасида вужудга келди ва тарқалди.

РАСУЛУЛЛОҲ КАМТАР ВА ТАВОЗУЪЛИ ЭДИЛАР

Ҳазрати Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ўзлари улуғ насаб соҳиби бўлсалар ҳам, Дунёнинг яралишига сабабчи инсон бўлсаларда, барча пайғамбарларнинг имоми ва комил нубуввату-рисолат соҳиби бўлишларига қарамай камтар, ҳокисор ва ўта тавозуъли эдилар. Зеро бундай зот бўлишларини Аллоҳ таолонинг ўзи ирода этиб Расулуллоҳни шундай тарбия қилди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ СЎЗЛАШДАГИ ХУЛҚЛАРИ

Аллоҳ таола суюкли Пайғамбари, ҳабибимиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни оламларга раҳмат қилиб юбориш билан бирга, у Зотни барча инсонлар учун намуна ва ўрнак оладиган комил инсон қилиб юборди.  Аллоҳ Расулуллоҳни хулқларини гўзал ва олий қилди. Бу ҳақда “Қалам” сурасида: “Ва албатта, сен улкан хулқдасан”, деган хитоб билан Аллоҳ таоло ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидлади.