Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Оқимлар

СОХТА САЛАФИЙЛИК ҲАҚИДА

 
 

Салафийлик бу- исломдаги ахком ва фатволарнинг хар бир замон тақозосига қараб эмас хижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда хаётга тадбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб мусулмон мамлакатларида тарқалган бўлиб, бугунги кунда ўрта осиёга хам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг хар бир замон ва хар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери ислом динининг етук алломалари фақиху, мужтахидлари қабул қилган фатволарга амал қилишига қарши чиқадилар.

Исломда салаф деганда хадисларга кўра Пайғамбаримиз (с.а.в.) замонида хамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра ислом уламолари сахобий, тобеин ва табаъ тобеин яъни илк мусулмонларни салафи солих яъни солих аждодлар деб хисоблашда якдилдирлар, улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан салаф ёки салафийлар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас.
Сўнгги йилларда салаф солихларга эргашиш шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври холатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаьассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алохида қайд этиш лозим.
Мутаасиблик кўринишларидан бўлган сохта салафийлик шаклланишининг тарихий илдизлари аслида илк ислом давридаги ижтимоий маънавий мухит билан боғлиқ. Хусусан VIII аср охири ва IX аср бошларида Қуръоннинг яратилганлиги хақидаги ғояни байроқ қилиб олган мўътазила оқими вужудга келган эди. Сохта салафийларнинг Пайғамбаримиз (с.а.в)га хурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналарини кофирликда айблашларида хам яққол кўринади. Вахоланки барча диний манбааларда Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг аждодлари хурматга сазовор ва юксак фазилатга эга бўлгани қайд этилган. Хатто у салафийларнинг онгида “Чунки бу тана унинг мушрик ота-онасининг бир бўлагидир” деб эътиқод қилишиб, Пайғамбар ўлди энди унинг жасадидан фойда йўқ дейишиб у зотнинг қабри зиёратидан ва тавассул қилишдан маъно йўқ деган эътиқодларни олдинга сурган.
Сохта салафийларнинг динимиз асосларини бузишда изчил эканликларини алохида қайд этиш лозим. Аслида Аллохнинг каломи Қуръонда баён қилинадики “Эй инсонлар дархақиқат биз сизларни бир эркак (одам) ва бир аёл (хавво)дан яратдик хамда бир-бирингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила, элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллох наздида энг азизу мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллох билувчи ва хабардор зотдир” (Хужурот сураси 13-оят).
Динимизда манашу хақиқатни баён қилиш орқали инсонларни бирликда ва хамжихатликда яшашга даъват этилади. Айни пайтда динимиз бизларни ўзаро ихтилоф қилишдан ва тафриқага бўлинишимиздан қайтаради. Зеро ихтилоф ва тафриқа инсонларни бир-биридан узоқлаштириб, фитналарга сабабчи бўлади.
Демак кўзи қаро фарзандларимизни онги захарланиб, ғоясида адашиб, ватанга ва динга хойин бўлиб, фитнага сабабчи бўлиб қолишликларидан Аллох ўзи панохида асрасин!


Киритилган вақти: 23/11/2021 11:03;   Кўрилганлиги: 14
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/movements/soxta-salafiylik-haqida
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 06:02