Оқимлар

МAЗҲAБСИЗЛИК

Ҳозирги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги ҳаммага маълум. Aммо буни кўра олмайдиганлар томонидан бунга қарши турли найранглар ўйлаб топилаётганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

СОХТА САЛАФИЙЛИК ҲАҚИДА

Салафийлик бу- исломдаги ахком ва фатволарнинг хар бир замон тақозосига қараб эмас хижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда хаётга тадбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб мусулмон мамлакатларида тарқалган бўлиб, бугунги кунда ўрта осиёга хам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг хар бир замон ва хар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери ислом динининг етук алломалари фақиху, мужтахидлари қабул қилган фатволарга амал қилишига қарши чиқадилар.

Сохта салафийларнинг ажойиботларидан

Сохта салафийлар шайхлари ва уларнинг йўлларидан юрганларнинг энг катта ажойиботларидан, улар Ашъарий ва Мотуридий олимларнинг мерослари, китоблари ва илмларидан олишади-да ва уларнинг эътиқоди бузуқ деб туҳмат тошларини отишади. 

Мужассималар ва Мотурудийлар

Мужассима: Аллоҳ қаерда? Мотуридий: Аллоҳ макондан муназзаҳдир (покдир). Мужассима: Жория ҳадисини билмайсанми? Жория Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволига «Фис-сама (осмонда)», деб жавоб берган. Мотуридий: «Фий» юкламаси - Аллоҳ осмоннинг ичида бўлишини англатади. Мужассима: Йўқ, «Фий» - «устида» дегани. Мотуридий: Хўп, қайси осмоннинг устида? (Сизнингча) Биринчими, иккинчими? Бу ҳадисда баён этилмаган. Мужассима: 7 осмоннинг устида. Мотуридий: 7 осмоннинг устида арш бор. Сиз эса Аллоҳ 7 осмоннинг устида деяпсизлар. Мужассима: Ҳа, 7 осмоннинг устида. Лекин Аллоҳ аршнинг устида. Мотуридий: Хўп, лекин ҳадисда фақатгина «Фис-сама» бўлиб келяпти. Бу таъвилларни қаердан оляпсизлар? Сизлар зоҳирига кўра иймон келтирардингиз-ку? Шундай таъвиллар қиляпсизки, зоҳирига қараб эмас, ўзингизнинг ваҳимали эътиқодингизга қараб таъвил қилмоқдасизлар. Таъвил қилиш ҳаром эди-ку? Мужассима:

“Ҳизбут-таҳрир” экстремистик ташкилотининг фикрий ва ақидавий ғоялари

Буюк тобеинлардан Ҳасан ал-Басрий суҳбатларида тингловчилик қилиб юрган Восил ибн Ато номли шахс ажраб чиқди. У ўша даврда аҳли сунна ақидасидан ўзининг “ал-манзила байнал-манзилатайн” яъни, “оралиқ манзил” тушунчаси билан ажраб чиққан эди. Унинг иддаосича катта гуноҳ қилганлар иймонидан ажрайди бироқ, кофир ҳам бўлмайди.

Сохта салафийларга раддия!

Улар жуда ҳам катта даъво қилишиб: Биз Қуръон ва Суннатни салафи солиҳлар фаҳми ила тушунамиз, дейишади.Аслида эса бу даъволари сафсата ва ёлғондир.Ҳозир исбот қилиб берамиз.

Салафийлик аслида нима...?

Сўнги йилларда оммавий ахборот воситалари орқали ва кўплаб интернет сайтларида ҳамда баъзи аҳли илмлар орасида салафлар ва салафийлик ҳақида турли хил гап сўзлар тарқалмоқда. Аслида “Салаф” сўзи арабча сўз бўлиб луғатда “аввалгилар”, “аждодлар” ва “аввал яшаб ўтганлар” маъносини билдиради. Истилоҳда эса маълум бир даврга ва маълум бир инсонларга айтилади. Ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Замонни яхшиси менинг замонимдир, сўнг уларга яқин бўлганларнинг замони, сўнг уларга яқин бўлганларнинг замонидир» - деб марҳамат қилганлар.

“Ҳизбут таҳрир” – залолатга бошловчи фирқа

“Ҳизбут-таҳрир” партияси Ислом душманлари томондан мусулмон жамиятларини парчалаш учун ташкил этилган диний-сиёсий оқимдир. Раҳнамолари, асосан, ғарб мамлакатларидан паноҳ топувчи бу тоифанинг муассиси Тақиюддин Набаҳоний (1909–1977) бўлиб, у 1948 йили гуруҳга асос солган.

Сохта салафийлик хатари

Ҳозирги кунда кундалик ҳаётимиз ва ижтимоий тармоқларда ўзига жалб қилувчи мавзулардан бири “САЛАФИЙЛИК” мавзуси десак муболаға бўлмайди. Ҳар бир эътиқод қилувчи шахс Исломнинг илк давридаги салафлар ҳаётидаги иймон ва тақво зиёсини ўз ҳаётида кўринишни истайди. Ҳақиқатда Ислом умматининг илк уч асрида яшаб ўтган салафи солиҳларнинг ҳаёти қиёматга қадар келадиган аҳли иймон учун ибрат бўлди. Ушбу салафларимиз ҳаёти барчага намуна бўлиб, уммат ишининг ривожи, ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги, дин нусрати йўлида хизмат қилган бўлса, афсуски ҳозирда бу даъвони қилувчилар яъни “салафийлар” нинг ҳатти ҳаракатлари умматнинг парокандалиги ва ихтилофларига сабаб бўлмоқда. Қуйида “салафийлик” даъвосини қилувчиларнинг низолашув сабабларини эътиқодий ва фиқҳий жиҳатларидан кўриб чиқамиз.

СОХТА САЛАФИЙЛИК

Ақидапараст оқимлардан бири Сохта салафийликдир.  Сўнги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни  тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Хўш бунинг хавфи қай даражада? Уларнинг даъволари ва кўринишлари нималардан иборат?