Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Ҳар 1000 та одамдан 999 таси дўзахийми?

 
 

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам», дейди. У: «Лаббай, амрингга мунтазирман! Яхшилик Сенинг қўлингда», дейди. У Зот: «Дўзахга юбориладиганларни чиқар», дейди. У: «Дўзахга юбориладиганлар қанча?» дейди. У Зот: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди.

Ана шунда гўдакнинг сочи оқариб кетади, «ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлайди ва одамларни маст ҳолатда кўрасан, ҳолбуки, улар маст эмаслар. Лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир».  «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша бир киши қайси биримиз?» дейишди. У зот: «Хушнуд бўлинг, чунки сизлардан бир киши, Яъжуж ва Маъжуждан эса минг», дедилар. Сўнгра «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен жаннат аҳлининг тўртдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг учдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг ярми сизлар бўласизлар деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. Шунда у зот: «Сизлар одамлар орасида оқ ҳўкизнинг терисидаги бир дона қора тук ёки қора ҳўкизнинг терисидаги бир дона оқ тукка ўхшайсизлар», дедилар». Қиёмат кунидаги ҳолат шундай бўлишини дунё харитасини бир ҳўкиз деб тасаввур қилиб, ундаги мусулмонларнинг адади, қолаверса уларнинг ичидаги намоз ўқувчи, рўза тутувчилари ва улардан ҳам қанчалари ўша амалларни шариатга мувофиқ қилувчилари эканлигидан ҳам билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий.


Киритилган вақти: 30/01/2021 12:44;   Кўрилганлиги: 145
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/har-1000-ta-odamdan-999-tasi-dozaxiymi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 19:30