Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Эй ҳадис аҳли

 
 

Бишр Ҳофий:
«Эй ҳадис аҳли, ҳадисдаги закот ҳаққини адо қилинглар. Яъни, ҳар икки юзта ҳадисдан (ҳеч бўлмаса) бештасига амал қилинглар», деб айтардилар.

Изоҳ: Кумуш икки юз дирҳамга етиб, бунга бир йил ўтса, ундан беш дирҳам закот бериш вожиб. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга ёзган мактубларида: “Ҳар икки юз дирҳам кумушдан беш дирҳам ва ҳар йигирма мисқол тилладан ярим мисқол закот олгин” деб ёзган эдилар. Икки юздан бештасига амал қилинглар дейилганида шунга ишора бор.


Киритилган вақти: 20/05/2021 15:54;   Кўрилганлиги: 90
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/ey-hadis-ahli
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 10:32