Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Баччавозларга раддиялар!

 
 

Фасл
Холид ибн Валид чекка араб ерларида аёл сингари эрга тегадиган бир кишини учратганини Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга хабар қилди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу маслаҳатлашиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларини тўпладилар. Шунда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Бу гуноҳни фақатгина бир уммат содир этган. Аллоҳ уларни қандай жазолаганини ўзингиз яхши биласиз. Уни ёқиб юбориш керак, деб ўйлайман», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари бу фикрни маъқулладилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу уни ёқиб юборишни буюрдилар» (Байҳақий ривояти).
Али розияллоҳу анҳу айтган эканлар: «Кимки хоҳиш билан ўзига яқинлик қилишларига имкон берса, Аллоҳ унга аёллар шаҳватини ташлайди ва уни қабрида қиёмат кунигача тошбўрон қилиб ҳайдалган шайтонга айлантириб қўяди».

Ривоят қилишларича, Исо ибн Марям алайҳиссалом саёҳатлари давомида оловда куяётган бир кишини кўриб қолди. Исо алайҳиссалом сув олиб оловни ўчирмоқчи бўлганларида олов болага, киши эса оловга айланиб қолди. Бундан ҳайратланган Исо алайҳиссалом: «Эй Раббим, уларни дунёдаги ҳолига қайтар, токи уларга нима бўлганини сўраб олайин», деб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло уларни тирилтирди. Улар бир киши ва бир бола экан. Исо алайҳиссалом улардан: «Сизлар нима қилгансизлар?» деб сўраган эдилар, ҳалиги киши: «Эй Руҳуллоҳ, мен дунёда бу болага ошиқу беқарор бўлганман. Шаҳватим қўзиб, у билан бузуқлик қилганман. Иккимиз ҳам ўлганимиздан бери бир сафар бола оловга айланиб мени куйдиради, бир сафар мен оловга айланиб болани куйдираман. Қиёмат кунига қадар биз шундай азобланамиз», дея жавоб берди. Аллоҳнинг Ўзи азобига дучор бўлишимиздан сақласин. У зотдан афв ва офият ҳамда Ўзи рози бўладиган, яхши кўрадиган амалларга муваффақ этишини сўраймиз.

Фасл
Аёлнинг орқасига яқинлик қилиш ҳам баччавозлик ҳисобланиб, бу иш Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган амаллардандир.
Аллоҳ азза ва жалла айтган: «Хотинларингиз сизлар учун экинзордир. Бас, экинзорингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг» (Бақара сураси, 223).
Яъни, хоҳласангиз олд тарафдан, хоҳласангиз орқа тарафдан, фақат бир ўринга – фаржга. Зеро, у зироатгоҳ, уруғлик ташлайдиган ўрин ҳисобланади. Орқа эса нажосат ўрнидир. Орқага яқинлик қилиш нопок, жирканчли ишдир.
Мазкур оятнинг нозил бўлиш сабаби қуйидагичадир: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаги яҳудийлар: «Агар эр хотинининг олдига орқа томонидан яқинлик қилса, бола ғилай бўлади», дейишар эди. Бу оят уларнинг даъволарини инкор қилиб тушган. «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг». Хоҳласа юз тубан ётиб, хоҳласа юз тубан ётмай, бироқ бу иш бир ўринга қилиниши лозим» (Муслим ривояти).
Бир ривоятда: «Орқага ва ҳайз кўраётганга яқинлик қилишдан сақланинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хотинининг орқасига яқинлик қилган кимса малъундир», дедилар» (Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёлларнинг орқаларига яқинлик қиладиган кимсаларни Аллоҳ лаънатласин» (Табароний ривояти).
Кўпгина жоҳиллар бу гуноҳни содир этадилар. Бу уларнинг билимининг камлиги ва илмни тингламасликлари натижасидир. Шу сабабли ҳам, Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Олим ёки таълим олувчи ёки қулоқ солувчи ёхуд яхши кўрувчи бўл. Бешинчиси бўлма, акс ҳолда ҳалок бўласан», деганлар. Бу бешинчи билмайдиган, таълим олмайдиган, тингламайдиган ва амал қиладиганларни яхши кўрмайдиган кимсадир. Ҳар бир банда барча гуноҳу хатолари учун Аллоҳга тавба қилиши, илгари билмасдан қилган гуноҳларини афв этишини Аллоҳдан астойдил сўраши ва қолган умрининг офиятли бўлишини тилаши лозим. Эй Аллоҳим, биз Сендан дин ва дунёю охиратда афву офият тилаймиз. Албатта, Сен раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан.
(Гуноҳи кабиралар китобидан) тайёрланди.

Самарқанд шаҳар "Руҳобод" жоме масжиди имом хатиби Амиров Тўлқин Барот ўғли.


Киритилган вақти: 06/04/2021 12:53;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/bachchavozlarga-raddiyalar
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:47