Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

Узрли кишининг ҳукми

 
 

Узрли киши ҳар бир намознинг вақти учун таҳорат қилади ва шу таҳорати билан ўша вақтда хоҳ фарз, хоҳ нафл бўлсин, истаганича намоз ўқиши мумкин. Ҳар бир намози учун алоҳида таҳорат қилиши вожиб эмас. 

Мисол учун узрли киши бомдодни ухлаб қолиб қазо қилган бўлса, қуёш найза бўйи кўтарилгач, янги таҳорат билан бомдоднинг қазосини ўқийди ва шу таҳорат билан пешинни ҳам ўқий олади, модомики, узрли еридан бошқа жойида таҳоратни синдирувчи амал содир бўлмаган бўлса. Демак, узрли кишининг таҳорати фарз намозини ўқиб бўлиши билан эмас, балки вақтининг чиқиши билан синади. Бомдодга қилинган таҳорат қуёш чиқиши билан, ийд намози учун қилинган таҳорат пешин вақти чиқиши билан синади. Бир киши пешинни ўқиб бўлиб, янги таҳорат олган бўлса, кейин аср вақти кирса, пешиннинг вақти чиққанлиги сабабли таҳорати синади ва яна аср вақти учун алоҳида таҳорат олади.


Киритилган вақти: 22/02/2021 17:15;   Кўрилганлиги: 93
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/uzrli-kishining-hukmi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 18:55