Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

Узрли кишига вожиб бўлган нарсалар

 
 

Узрли киши имкон қадар ўзига зарар етмайдиган даражада узрини тўхтатишга ёки камайтиришга ҳаракат қилади. Мисол учун истиҳоза, яъни касаллик қони оқиб турса, уни тўхтатишга ёки камайтиришга ҳаракат қилади. Агар намозни туриб ўқиганда қон оқиб кетса, ўтириб ўқийди. Агар кийимига узр сабабидан етган нажосатни ювиб ташласа, ўқиётган намозидан фориғ бўлмасдан яна кийими нажосат бўлишини билса, уни ювмасдан ўша намозини ўқиб олади. Аммо намозни ўқиб олгунча кийимига нажосат тегмаслигини билса, у нажосат теккан кийимини ювиб олиши вожиб бўлади.


Киритилган вақти: 25/02/2021 12:38;   Кўрилганлиги: 93
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/uzrli-kishiga-vojib-bolgan-narsalar
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 04:44