Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

Таҳоратнинг фарзлари

 
 

1- дарс
Таҳоратнинг фарзлари

Қуроъни Каримда зикр қилинган ояти каримага кўра, таҳоратнинг фарзлари тўрттадир:

1. Юзни бир марта ювишлик;
Ювиш, дегани сув тегиши лозим бўлган ўринлардан сувни оқизишдир. Юзнинг чегараси узунасига соч чиққан жойдан жағнинг остигача, кенглиги эса икки қулоқ юмшоғининг орасигача бўлган ўриндир.
2. Икки қўлни тирсаклари билан қўшиб бир марта ювишлик;
3. Бошнинг тўртдан бирига бир марта масҳ тортиш;
4. Икки оёқни ҳам ошиғи билан қўшиб бир марта ювишлик;
Оёқнинг ошиғи қадамдан юқорида, тўпиқдан пастдаги бўртиб кўриниб турган суякдир.
Таҳорат қиладиган киши агар тирноқлари узун бўлса, унинг остига сув етказиши ва яна кўзи атрофига йиғилиб қоладиган кирларни олиб, остига сув теккизиши ҳам шартдир.


Киритилган вақти: 08/02/2021 18:36;   Кўрилганлиги: 99
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/tahoratning-farzlari
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 09:17