Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

Таҳоратни синдирувчи амаллар

 
 

  1. Кишининг орқа ва олди нажосат йўлидан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни синдиради. Улар хоҳ бавл, хоҳ ел бўлсин, хоҳ нажосат, хоҳ қурт бўлсин, фарқи йўқ. Яна шу икки йўлдан бирига бармоқнинг киришлиги ёки орқага ҳуқна (клизма) қилиб чиқариб ташлашлик билан ҳам таҳорат синади;
  1. Баданнинг қайси жойидан қон ёки йиринг чиқса-ю, тоза жойга ёйилса ҳам, таҳорат бузилади. (Изоҳ: Лекин жароҳат катта бўлса-ю, чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ичида айланиб юрса, таҳорат синмайди.)
  2. Оғиз тўлдириб қайт қилишлик билан ҳам таҳорат синади. Инсон қайт қилганда оғзи тўлиб гапира олмай қолса ёки оғзини беркита олмаса, шу оғзи тўлиб қайт қилган, дейилади. (Изоҳ: Оғзи тўлмай озгина қайт қилса, худди кекирганда синмаганидек таҳорат синмайди.)
  3. Ёки инсон қон қайт қилса-ю, тупугига қоннинг ранги ғолиб бўлиб қизарса, синади. Аммо тупугининг ранги сарғайса, синмайди;

(Изоҳ: Демак, бунда оғизнинг тўлишига эмас, балки тупугининг рангига эътибор берилади. Аммо тиш қонаса ва қонаган еридан оқиб ёйилса, таҳорат синади, бу ўринда тупук рангининг эътибори йўқ. Кўпчилик буни чалкаштириб тушунади. Демак, қон қайт қилганда тупугининг ранги қизарганлиги эътибори билан таҳорат синса, тиш қонаганда шу қонаганлик эътибори билан таҳорат синади. Бу жойига диққат қилинг!).

  1. Киши ёнбошлаб ёки бир нарсага суяниб ухласа ва уйқуси шу суянган нарсаси олиб қўйилганда йиқиладиган даражада бўлса, таҳорати синади;

Киритилган вақти: 16/02/2021 09:42;   Кўрилганлиги: 77
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/tahoratni-sindiruvchilar
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 03:49