Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

ҒУСЛНИНГ ФАРЗЛАРИ ВА СУННАТЛАРИ

 
 

Ғуслнинг фарзлари

а) оғизни (халқумгача ғарғара қилиб) чайиш;

б) бурунга сув тортиб чайиш;

в) бутун аъзоларга сув етказиб ишқалаб ювиш.

Ғуслнинг суннатлари

а) ғуслни «Бисмиллаҳ...» билан бошлаш;

б) ғуслга ният қилиш;

نَوَيْتُ أَنْ أَغْتَسِلَ غُسْلًا مِنَ الْجَنَابَةِ، رَافِعًا لِلْحَدَثِ، وَاسْتِبَاحَةً لِلصَّلَاةِ، وَطَهَارَةً لِلْبَدَنِ، وَتَقَرُّبًا مِنَ اللهِ تَعَالَى، اللهُ أَكْبَرُ.

«Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати, рофиъан лил-ҳадаси, ва истибааҳатан лис-солаати, ва тоҳааротан лил-бадани, ва тақоррубан миналлоҳи таъаалаа. Аллоҳу акбар!»

Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун баданни поклаш ва Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл қилишга ният қилдим.

в) икки қўлини бўғими билан қўшиб ювиш;

г) олатни (жинсий аъзони) ювиш;

д) бадандаги нажасни ювиб кетказиш;

е) таҳорат олиш (сув тўпланадиган жойда турган бўлса, оёқлар кейин ювилади, аксинча бўлса, оёқлар ҳам ювилади);

ж) баданнинг ҳамма ерига етказиб уч бора сув қуйиш;

з) сув қуйишни бошдан бошлаш, аввал ўнг, сўнгра чап елкага сув қуйиш;

и) оёқларни сув тўпланган жойдан ташқарида алоҳида ювиш;

 к) сочи ўрилган аёл бошининг ўзини (соч тагини) ювиши кифоя, лекин сочи ёзиқ бўлса, унинг ҳаммасини ювади.


Киритилган вақти: 15/03/2021 16:37;   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/guslning-farzlari-va-sunnatlari
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 04:03