Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

ҒУСЛ ҲАҚИДА ТУШУНЧА

 
 

Ғуслнинг «бир нарсанинг устидан сув оқизиш» маъноси бор. Шариатда эса Аллоҳ таолога яқинлик ниятида баданнинг ҳамма ерига сув оқизиб тозалаш «ғусл» дейилади. 

Инсон шаръан тайин қилинган ҳолларда вужудидаги нопокликларни кетказиш учун ғусл қилиб тозаланиши шарт. Ғусл қилиши лозим бўлган одамнинг ғусл қилмасдан намоз ўқиши, Қуръон ушлаши ёки тиловат қилиши, масжидга кириши ва бошқа ибодатларни адо этиши мумкин эмас. Ҳаж ва умра учун эҳромга кириш, жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат амаллардан саналади.


Киритилган вақти: 04/03/2021 16:17;   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/gusl-haqida-tushuncha
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 05:16