Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

ҒУСЛ ҲАҚИДА

 
 

аҳорати йўқ кишига мумкин бўлмаган амаллар ғусл қилиши керак бўлган кишига ҳам мумкин бўлмайди. Яна шу билан бирга ғусл вожиб бўлган кишига ­Қуръони Каримни хоҳ ёддан бўлсин, хоҳ қараб ўқиш ҳамда масжидга кириш ҳам ҳаром ҳисобланади. Қироат қилмай кўз югиртириш ҳаром эмас. Овоз чиқармай, Қуръонни ушламай кўз югиртириб ўқиши, Қуръон эшитиши ҳаром эмас.

Кишининг ғуслда авратлари очилгани сабабли унинг бировнинг назари тушмайдиган ерда ювиниши маҳбуб ҳисобланади. Аёлларнинг ҳам бир-бирларига назарлари тушмайдиган ерда ғусл қилишлари, ҳатто ғусл вақтида ўз онаси ёки синглиси ва ё қизининг назаридан холи ерда чўмилишлари мустаҳабдир. Агар уларнинг олдида чўмиладиган бўлса, киндиги остидан тиззаси остигача беркитиб олиши фарздир. Таҳоратда макруҳ қилинган нарсалар ғуслда ҳам макруҳ ҳисобланади.

Аёллардан ҳайз ёки нифос қонининг чиқиши, қон чиқмаса-да, фарзанд кўриши ғуслни вожиб қилади. Мусулмон киши ўлса ҳам уни ғусл қилдириш вожибдир. Шаҳид эса, бундан мустасно. Кофир жунуб пайтида мусулмон бўлса, бунга ҳам ғусл вожиб бўлади, аммо у мусулмон бўлганида жунуб ҳолида бўлмаса, унинг ғусл қилиб олиши вожиб эмас, балки мустаҳабдир. Зеро, куфр маънавий нажосатдир, Ислом келиши билан бу нажосат покланади. Лекин жунублик ҳукмий нажосат бўлиб, фақат сув билан, сув йўқ бўлса, таяммум орқали ният билан покланади.


Киритилган вақти: 17/03/2021 11:58;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/gusl-haqida
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 19:10