Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Суннат дуолар ҳақида
 
 

Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?

Жавоб:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ ﷺ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ صُمْنَا، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْنَا، فَتَقَبَّلْ مِنَّا، إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, биз-лардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ، إِنْ شَاءَ اللهُ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар.
Байҳақий ривоят қилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ «Мўминнинг қалқони» китобидан


Киритилган вақти: 14/04/2021 12:46;   Кўрилганлиги: 84
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/sunnat-duolar-haqida
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 09:22