Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Субҳи содиқдан кейин ёйилган таом
 
 

Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?

Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ «Мўминнинг қалқони» китобидан


Киритилган вақти: 12/04/2021 10:36;   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/subhi-sodiqdan-keyin-yoyilgan-taom
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 05:57