Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида
 
 

Мансур ибн Омир айтди:
Кўфа аҳлидан бир киши Абу Ҳанифа ҳақларида бўлмағур гапни айтди.

Абдуллоҳ ибн Муборак унга: “Ҳолингга вой бўлсин! Қирқ беш йил давомида беш вақт намозни бир таҳорат билан адо қилган, бир тунда икки ракатда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан инсон ҳақида шундай дейсанми? Мен ўзимдаги фиқҳ илмини барини мана шу зот- Абу Ҳанифадан ўрганганман” дедилар.

Абу Нуъайм ва бошқалар ривоят қилишларича, имом Абу Ҳанифа хуфтоннинг таҳорати билан бомдод намозини эллик йилдан кўпроқ муддат ўқиганлар. (Яъни, тунлари ибодату риёзатда бедор бўлганлар).
Ибн Уяйна: «Аллоҳ таоло Абу Ҳанифани раҳматига олсин. У киши (кўп) намоз ўқувчилардан эдилар. Маккага келганларида ўша вақтимизда бирон киши Абу Ҳанифадан кўра кўпроқ намоз ўқигувчи эмас эди», дедилар.

“Тарихи Бaғдод” китоби,15-жилд, 484-485-саҳифалар.


Киритилган вақти: 14/04/2021 11:38;   Кўрилганлиги: 92
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/abu-hanifa-rohmatullohi-alayh-haqlarida
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:39