Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Солиҳ амалларни қилганларга жаннатул маъво бор

 
 

أَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَلَهُمْ جَنَّاتُ الْمَأْوَى نُزُلًا بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

 

  1. Аммо имон келтирган, солиҳ амалларни қилганларга қилган амаллари учун манзил ўлароқ жаннатул маъво бор. (Сажда сураси, 19- оят)

Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари учун тайёрлаб қўйган жан­нати қуръони каримда бир неча номлар билан зикр қилинган: Доруссалом, Жаннатул-Маъво, Жаннатул-Наъийм, Жанна­тул-Хулд, Жаннатул-Фирдавс, Жаннатул-карор, Васила ва бо­шкалар. Ушбу ояти каримада марҳамат қилиняптики, ким имон келтириб, солиҳ амаллар қилиб ўтган бўлса, охиратда бундай­ларга жаннатул-маъво бор. "Маъво" сўзи уй, маскан маънола­рини билдиради. Дунё ҳаётидаги уйлар инсонлар учун вактин­чалик бошпана, ором оладиган маскан вазифасини бажарса, охиратдаги уй абадий роҳат-фароғатда яшаладиган мангу ором масканларидир. Жаннат ва унинг таърифи куръони каримнинг бир неча суралари ва ҳадиси шарифларда зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: «Жаннат тақводор зотларга йирок бўлмаган (бир маконга) келтирилади (ва уларга дейилади): «Мана шу (неъматлар) сизларга тавба қилганларга, Аллоҳ таолонинг шариатини сақлаганларга, Аллоҳ таолодан, уни кўрмаса-да, қўрққанларга ва Аллоҳ таолога холис тоат қилиб келганларгадир»  (Қоф сураси, 31- 35 оятлар)


Киритилган вақти: 19/02/2021 12:25;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/solih-amallarni-qilganlarga-jannatul-mavo-bor
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 04:36