Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳникидир

 
 

وَمَا لَكُمْ أَلَّا تُنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا يَسْتَوِي مِنكُم مَّنْ أَنفَقَ مِن قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ ۚ أُولَٰئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِّنَ الَّذِينَ أَنفَقُوا مِن بَعْدُ وَقَاتَلُوا ۚ وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

 

  1. Cизларга не бўлдики, Аллоҳ йўлида эҳсон қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару Ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан олдин эҳсон қилганларга ва урушганларга баробар бўла олмайди. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганлар ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир. Аллоҳ барчаларига яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётган амалларингиздан хабардордир.(Ҳадид сураси 10-оят)

Муҳаммад ибн Фузайл Калбийдан ривоят қилади: "Бу оят Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. Бунга ушбу ривоят далолат қилади: "Ибн Умар айтади: "Расулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан бирга ўтирган эдилар. Устида абоа (чопонга ўхшаш кийим) бор эди. Кўкрагини тўғногич билан тўғнаб қўйган эди. Шу вақт Жаброил алайҳисса­лом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, Аллоҳдан салом айтади ва: "Эй Муҳаммад, Абу Бакрга нима бўлди? Устида або, уни тўғногич билан кўкрагига тўғнаб олганини кўряпман", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Жаброил, у фатҳдан олдин мол-мулкини менга инфоқ қилган", де­дилар. Жаброил айтди: "Унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан салом айтинг. “Яна айтингки, Парвардигори ундан шу фақирлик ҳолида Мендан розими ёки рози эмасми, деб сўраяпти". Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга ўгирилдилар-да: "Эй Абу Бакр, Жаброил сенга Аллоҳдан салом айтаяпти. Парвардигоринг сенга "Шу фақирлик ҳолингда сен Мендан розимисан ёки рози эмасмисан?", деяпти", дедилар. Буни эшитиб Абу Бакр йиғлаб юборди ва: "Мен Парвардигоримдан норози бўламанми? Мен Парвардигоримдан розиман, мен Парвардигоримдан розиман", деди".

 

“Тафсири Ирфон” китобидан


Киритилган вақти: 09/03/2021 13:51;   Кўрилганлиги: 80
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/osmonlaru-erning-merosi-allohnikidir
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 04:33