Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Нима учун Аллоҳ таоло қуйидаги оятда дунёни сувга ўхшатган?

 
 

"Ҳаёти дунё мисолини келтиринг! (У) худди бир сув кабидирки..."
(Каҳф сураси, 45-оят).

Ҳакимлар айтишади: Аллоҳ таоло дунёни сувга ўхшатди, чунки:
1. Сув бир жойда истиқрор бўлиб, ўрнашиб турмайди. Шунингдек, дунё ҳам бир жойда турмайди.
2. Сув боқий турувчи эмас, у фаноликка юз тутади. Шунингдек, дунё ҳам боқий турувчи эмас, у ҳам фаноликка юз тутади.
3. Сувга тушган кимса ҳўл бўлмай иложи йўқ. Шунингдек дунёга келган одам унинг фитна ва офатларидан омонда қолмайди.
4. Агар сув керакли миқдорда бўлса, манфаатли ва унумдор бўлади. Агар керакли миқдордан ошса, зарарли ва ҳалокатга элтувчи бўлади. Шунингдек, дунё ҳам кифоя қилгудек бўлса, манфаат беради, ортиқчаси зарар беради.

Имом Қуртубийнинг "ал-Жомеъ лиаҳкамил Қуръон" китобидан

Манба:


Киритилган вақти: 31/03/2021 15:03;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/nima-uchun-alloh-taolo-quyidagi-oyatda-dunyoni-suvga-oxshatgan
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 21:38