Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Нега қилмайдиган нарсангизни гапирасизлар?

 
 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ

  1. Эй иймон келтирганлар! Сизлар нега қилмайдиган нарсангизни гапирасизлар?

Мусулмонларга Аллоҳ йўлида жанг қилиш фарз этилишидан олдин бир гуруҳ мўминлар агар Аллоҳ таоло Ўзига энг суюмли амалга буюрганда уни бажариб, улкан савобларга эришардик, деган орзуда юришарди. Шунда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари алайҳиссаломга хабар юбориб, жиҳодни фарз қилди, аммо аввал Аллоҳнинг розилиги учун ҳамма нарсага тайёрликларини айтиб юрганларга бу амр машаққатли туюлди, оғир келди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло юқоридаги оятни нозил қилиб, қилмайдиган нарсаларини гапирмаслик ҳақида уларни огоҳлантирди.

 

كَبُرَ مَقْتًا عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ

  1. Қилмайдиган нарсангизни гапиришингиз Аллоғ ҳузурида қаттиқ нафратлидир. (Соф сураси, 2-3 оятлар)

Ривоят қилинишича, бир гуруҳ мусулмонлар бир ерга жамланиб, “Агар Аллоҳга мақбул бир иш бўлганида бизлар ўшани қилиб, Парвардигорнинг розилигини топган бўлар эдик”, дейишди. Шунда ушбу оятлар нозил қилиниб, бандаларга ўзлари қилмайдиган нарсани гапириш Аллоҳ ҳузурида энг нафратга сазовор иш экани хабар қилинди. Яъни, айтган гапига амал қилиш мўмин учун шунчалар муҳимдир. Оятдан маълум бўляптики, айтган гапини қилмаганлар Аллоҳнинг ҳузурида қаттиқ нафратга қолишса, қилмаган ишини қилдим дейдиганлар бундан ҳам ёмонроқдир.

 

“Тафсири ирфон” китобидан


Киритилган вақти: 11/02/2021 14:30;   Кўрилганлиги: 101
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/nega-qilmaydigan-narsangizni-gapirasizlar
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 05:54