Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Эркак билан эркак жуфт бўлиши ҳаром!

 
 

أَئِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ ٱلرِّجَالَ شَهْوَةً مِّن دُونِ ٱلنِّسَآءِ ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ تَجْهَلُونَ

  1. Сизлар аёлларни кўйиб, эркакларга шаҳват билан яқинлик қиласизларми?! Ҳа, сизлар жоҳил қавмдирсиз! (Намл сураси, 55- оят)

Ушбу сурада Лут алайиссаломнинг қиссасидан ушбу суранинг сиёқига мос равишда пайғамбарнинг ўз қавми билан фақат улар­нинг фаҳш иши ҳақидаги тортишувлари зикр этилмоқда, холос. Аллоҳ пайгамбар қилиб юборган Лут алайҳиссалом қавмга қараб шундай деди: "Аллоҳ шаҳватларингизни аёллар билан қонди­ришни жорий қилган бўлса-да, бунга қониқмай Аллоҳ белгилаб қўйган чегаралардан чиқиб кетдинглар-ку! Сизлар аёллар тур­ганида эркакларга шаҳват билан яқинлик қиласизларми? Ахир бу жирканч иш инсонларга номуносиб бўлган бузуқлик-ку, ҳатто ҳайвонлар ҳам қилмайдиган расволик-ку! Бундан ҳам ортиқ жоҳиллик, қабоҳат, маънавий кўрлик бўладими?!"

Аллоҳ таоло дунёдаги барча жонзотни, махлуқот ва ҳайвонлар­ни бир-бирига боғлиқ, бир-бирига муносиб, бир-биридан ман­фаат оладиган қилиб яратган. Шу жумладан, инсонларда жинсий алоқа масаласини эркак ва аёлга боғлаб қўйган. Ҳақиқий жинсий алоқа, лаззат, ундан келадиган самара - фарзанд ана ўша табиий алоқа орқали вужудга келади. Бесоқолбозлик, баччабозлик эса тамоман бунинг зиддидир. Шунинг учун ҳам бу ишга фақат ин­сонийлик табиатидан чиққанларгина мубтало бўладилар. Улар ўз қилмишларининг инсон табиатига зид эканини яхши била­дилар. Аммо кўриб-билиб туриб ҳам яна қилаверадилар. Лут қавми ҳозирги Иорданиянинг (Урдун) ўша пайтдаги Садум деб номланган ерларида яшаб ўтган дунёдаги энг фожир ва кофир кавмлардан бири ҳисобланади. Улар инсоният тарихида мисли кўрилмаган катта гуноҳни бошлаганлардир, бу ҳам бўлса, эркак кишиларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилишлари­дир. Улар бу фаҳш ишлари билан фахрланар эдилар. Аллоҳ та­оло уларни бу мункар ишдан қайтариш, ҳидоятга бошлаш учун Лут алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Аммо жинояткор қавм Аллоҳнинг элчисини ёлгончига чиқарди ва ўз диёридан чиқариб юборишга ҳаракат қилди...

Лут қавмининг разил ишлари ва охири унинг Аллоҳ ғазабига учраб, ҳалокат қилингани тарихи олдинги суралар тафсирида батафсил баён қилинган. Ҳозирда бесоколбозлик, баччабозлик арабларда «ливота» деб номланади. Бу ишдан жирканиш шун­чалик зўрки, унинг номини айтишга ҳам тил бормайди, кўпинча «Лут қавмининг ишини қилибди» деб қўйишади. Чиндан ҳам бу энг ёмон фаҳш иш ҳисобланади, чунки бу иш билан машғул бўл­ганлар инсонлик табиатидан чиқиб кетган бўлади. Эркак билан аёлнинг қўшилишидан ҳаёт давом этади, эркак билан эркак кўшилса, бунинг тескариси бўлади. Шунинг учун ҳам барча шари­атлар бу ишни ҳаром қилган. Пок инсоний табиат бу нарсани ҳеч қачон қабул қилмайди. Шунинг учун ҳам Лут қавми ер юзидан бутунлай йўқ қилиб юборилган. Ҳозирги кунда инсониятга ом­мавий қирғин даҳшатини солиб турган инсондаги касалликлар­га қарши курашиш қобилиятининг йўқолиши касаллиги (ОИТС) ҳам эркакларнинг эркаклар билан қўшилишидан келиб чиққани, шу иш билан машғул бўлувчилар орасида тез таркалиши бежиз­га эмас. Энг ачинарлиси, дунёнинг айрим мамлакатларида Аллоҳ ҳаром қилган бу ишни тақиқлаш ўрнига унга кенг йўл очиб бериш ҳолатлари кузатилмоқда, ҳатто бир жинсдаги кишиларнинг ўзаро никоҳланишларига қонуний тус берилмоқда.

"Savad-ul-azam.uz" матбуот хизмати.


Киритилган вақти: 31/03/2021 14:24;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/erkak-bilan-erkak-juft-bolishi-harom
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 03:43