Қуръон оятлари

ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган.

МУЛК СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитади ва бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида у зот: «У («Мулк» сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар. Эътибор беринг, “Мулк” сураси қабр ичидан эшитилмоқда! Бу қандай сураки, уни ўқиш жонсиз инсонга ҳам насиб этиб турибди! Келинг, бу сураи карима фазилатлари ҳақида келган бошқа ривоятлар билан ҳам танишиб чиқайлик. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Қабул бўлган намоз ўз эгасини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

Сиз ҳам салавот айтинг!

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا. "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Қуръонда баён услубининг гўзаллиги

«Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!» (Муддассир сураси, 49-51-оятлар).

Ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланинглар!

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَّا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ "Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланглар" (Таҳрим сураси, 6-оят) Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ушбу оятнинг тафсирида: "Уларга одоб ва таълим беринглар", деб айтганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Аллоҳга ибодат қилиб, амалда бўлинглар ва Аллоҳга осий бўлишдан четланинглар", деб айтдилар.

Нима учун Аллоҳ таоло қуйидаги оятда дунёни сувга ўхшатган?

"Ҳаёти дунё мисолини келтиринг! (У) худди бир сув кабидирки..." (Каҳф сураси, 45-оят).

Эркак билан эркак жуфт бўлиши ҳаром!

أَئِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ ٱلرِّجَالَ شَهْوَةً مِّن دُونِ ٱلنِّسَآءِ ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ تَجْهَلُونَ Сизлар аёлларни кўйиб, эркакларга шаҳват билан яқинлик қиласизларми?! Ҳа, сизлар жоҳил қавмдирсиз! (Намл сураси, 55- оят)

Ўзингизни тор бир жойда қамалиб, сиқилиб қолгандек ҳис этяпсизми?

У ҳолда Аллоҳнинг Пайғамбари Юсуф алайҳиссаломни қудуқдаги ҳолатларини бир эсга олинг. У зотнинг аҳволлари қандай бўлган эди, ўзларини қандай ҳис қилган эдилар? (Бўлиб ҳам ёш бола эдилар).

Ислом бегона аёлларга қарашни ҳаром қилди!

Эркакларнинг номаҳрам аёлларга қараши тақиқланганинг сабаби доимо ҳаммани қизиқтириб келган. Хўш, нега Ислом бу ёмон одатни ҳаром қилди? Қуйида қисқача жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Нажот топтирадиган тижоратга далолат қилайми?

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَىٰ تِجَارَةٍ تُنجِيكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ (10) تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ (11) يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (12)          Эй иймон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан нажот топтирадиган тижоратга далолат қилайми? Иймоннинг ғолиб, исломнинг бошқа динлардан устун бўлишини баён қилиб берганидан сўнг Аллоҳ таоло мўминларнинг азобдан қутқарувчи кўплаб яхшиликларга етказувчи “тижорат” га тарғиб қилади. Аллоҳ таоло билан мўминлар ўртасидаги бу тижорат нақадар саодатли, шарафли ва улкан фойда келтирувчидир. Мўминлар бу “тижорат”ларидан хурсанд бўлишлари, Аллоҳнинг розилигини топиш йўлида жанг қилиш олий саодат эканини яхши англаб иш қилишлари керак. 

Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳникидир

وَمَا لَكُمْ أَلَّا تُنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا يَسْتَوِي مِنكُم مَّنْ أَنفَقَ مِن قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ ۚ أُولَٰئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِّنَ الَّذِينَ أَنفَقُوا مِن بَعْدُ وَقَاتَلُوا ۚ وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ   Cизларга не бўлдики, Аллоҳ йўлида эҳсон қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару Ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан олдин эҳсон қилганларга ва урушганларга баробар бўла олмайди. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганлар ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир. Аллоҳ барчаларига яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётган амалларингиздан хабардордир.(Ҳадид сураси 10-оят)

Аллоҳнинг зикрига шошилинглар!

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят). Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Набий алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», – деганлар.

Бир оятнинг икки маъноси

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللّهِ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلاَةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلاَّ اللّهَ فَعَسَى أُوْلَئِكَ أَن يَكُونُواْ مِنَ الْمُهْتَدِينَ «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар». (Тавба сураси, 18-оят)

Кўп гумондан, жосусликдан ва би­рингиз бирингизни ғийбат қилишдан сақланинглар

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ ۖ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا ۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ Эй имон келтирганлар! Кўп гумондан четланинглар, чунки баъзи гумон гуноҳдир. Жосуслик қилманглар ва би­рингиз бирингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими? Буни ёмон кўрасизлар-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ албатта тавбаларни қабул қилувчидир, раҳмлидир. (Ҳужурот сураси, 12-оят)