Ислом

Илм олиш ҳақидаги ҳадис

САВОЛ: – Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Мана шу ҳадис саҳиҳми "1 соат илм олиш 1000 ракатлик намоздан афзал" дейилибди. Энди бу ерда қайси илм айтиляпти. Дунёвий билимми ёки диний илмми? Устоз илм ўзи нима? Агар шундай бўлса нега Аллоҳ намоз ўқимай илм олинглар демаган. Қайси бири биринчи фарз бўлган илм олишми ёки намоз?

26.11.2021 й. Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарздир

بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ لله وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ محمد وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

МAЗҲAБСИЗЛИК

Ҳозирги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги ҳаммага маълум. Aммо буни кўра олмайдиганлар томонидан бунга қарши турли найранглар ўйлаб топилаётганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Янги туғилган чақалоқларга қачон азон айтилинади ва нима ишлар қилинади биласизми?

Исм қўйилганда чақалоқнинг ўнг қулоғига азон айтиш, чап қулоғига эса иқомат айтиш ва Аллоҳ таолодан унинг ҳифзи-ҳимоятини сўраб дуо қилиш мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Бу хусусда пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Янги фарзанд кўрган киши унинг ўнг қулоғига «азон» ва чап қулоғига «такбир» айтсин.

СОХТА САЛАФИЙЛИК ҲАҚИДА

Салафийлик бу- исломдаги ахком ва фатволарнинг хар бир замон тақозосига қараб эмас хижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда хаётга тадбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб мусулмон мамлакатларида тарқалган бўлиб, бугунги кунда ўрта осиёга хам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг хар бир замон ва хар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери ислом динининг етук алломалари фақиху, мужтахидлари қабул қилган фатволарга амал қилишига қарши чиқадилар.

Сохта салафийларнинг ажойиботларидан

Сохта салафийлар шайхлари ва уларнинг йўлларидан юрганларнинг энг катта ажойиботларидан, улар Ашъарий ва Мотуридий олимларнинг мерослари, китоблари ва илмларидан олишади-да ва уларнинг эътиқоди бузуқ деб туҳмат тошларини отишади. 

КАМТАРЛИК – ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ

Камтарлик динимизда эъзозланган, даъват қилган фазилат. Барча даврларда, ҳамма юртлар ва халқларда камтарлик улуғланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва бўйда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят).

19.11.2021 й. Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!

بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ لله وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ محمد وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

НИКОҲ ВА ТАЛОҚ Бир вақтнинг ўзида айтилган «уч талоқ»нинг шаръий ҳукми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ўзбек халқи орасида никоҳ риштасининг уч талоқ билан бузилиши оила аъзолари учун уятли айб ва ор саналиши ҳеч кимга сир эмас. Халқимизнинг диний илмлардан хабари йўқ, фиқҳий тушунчалари мукаммал шаклланмаган қуйи қатлами орасида ҳам мабодо “фалончи аёлини уч талоқ қилибди”, деган гап бўлиб қолса, бу катта бир оилавий мусибат сифатида қабул қилиниб келган.

КЎЧАТ ЭКИШ САВОБИ

عَنْ أَنَسٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَغْرِسُ غَرْسًا أَوْ يَزْرَعُ زَرْعًا فَيَأْكُلُ مِنْهُ إِنْسَانٌ أَوْ طَيْرٌ أَوْ بَهِيمَةٌ إِلَّا كَانَت لَهُ صَدَقَة

КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ

Муносиб жойларга кўчат ўтқазиш ажру-савобли ишлардандир. Бу амалнинг фазилати ҳақида ҳадисларда шундай дейилади:

Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди...

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган.

МУЛК СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитади ва бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида у зот: «У («Мулк» сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар. Эътибор беринг, “Мулк” сураси қабр ичидан эшитилмоқда! Бу қандай сураки, уни ўқиш жонсиз инсонга ҳам насиб этиб турибди! Келинг, бу сураи карима фазилатлари ҳақида келган бошқа ривоятлар билан ҳам танишиб чиқайлик. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

12.11.2021 й. Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?!

بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ لله الَّذِي أَنْزَلَ عَلَى عَبْدِهِ الْكِتَابَ وَلَم يَجْعَلْ لَهُ عِوَجاً، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ