Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Жамият

ЛУТ ҚАВМИНИНГ САРҚИТЛАРИ

 
 

Ишингиздан ҳатто ҳайвон
Жирканиши кундек аён,
Қалбингизда йўқдир иймон,
Лут қавмининг сарқитлари.

Бордир сизда ота-она,
Юрагига суқманг пона,
Ўлманг тағин ғарибона,
Лут қавмининг сарқитлари.

Ливоталик қилиб сизлар,
Қолдиряпсиз иснод излар,
Энди қайда ўғил-қизлар,
Лут қавмининг сарқитлари.

Синов дунё тугаб бир кун,
Бошланганда даҳшатли тун,
Кўзингиздан оққайдир хун,
Лут қавмининг сарқитлари.

Ўткинчидир айшу ишрат,
Жавоб учун келгач фурсат,
Ичгайдирсиз заҳар шарбат,
Лут қавмининг сарқитлари.

Одаммисиз, бўлманг чаён,
Жамиятга берманг зиён,
Кетмоқдасиз дўзах томон,
Лут қавмининг сарқитлари.

Эмас шаҳар бедарвоза,
Қонунлар бор гулдек тоза,
Бўляпсизлар хўп овоза,
Лут қавмининг сарқитлари.

Ўзингизни солманг карга,
Қулаяпсиз тубсиз жарга,
Сиз деган сўз ҳайф сенларга,
Лут қавмининг сарқитлари.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ


Киритилган вақти: 03/04/2021 10:51;   Кўрилганлиги: 98
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/society/lut-qavmining-sarqitlari
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 10:27