Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Оила

ТАЛОҚ СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ ВА ИСТИЛОҲИЙ МАЪНОЛАРИ ҚАНДАЙ?

 
 

Савол: - Талоқ сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари қандай?

 

Жавоб: - Ёш оилалар ўртасида келишмовчиликлар бўлиши табиий ҳол. Ана шу келишмовчиликлар чиққан вақтда шариатдан бехабар баъзи эрлар, билиб ёки билмай, жуфти ҳалолларига нисбатан талоқ сўзини ишлатишга одатланиб қолишган. Арзимаган нарсалар сабаб ҳам аёлига талоқ бериб юборадиганлар йўқ эмас.

 «Талоқ» сўзининг луғат жиҳатдан моддий ва маънавий тугунни ечиш деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса, махсус бир лафз билан никоҳни кетказиш, никоҳни бузиш, эр-хотин ўртасидаги ҳалолликни нуқсонга учратиш деган маънони билдиради. «Махсус лафз»дан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатадиган сўзлардир. Яъни талоқ ҳам дейиш мумкин ёки талоқ маъносини ифодалайдиган бошқа сўзни айтиш ҳам мумкин. «Никоҳни кетказиш» никоҳ аҳдини, боғланган никоҳни ечиб, орадаги ўша маънавий боғланишни йўқотиш дегани.

Аслида, талоқ бериш қачон жоиз бўлади?

Шариатда ҳар бир нарсага йўл кўрсатилган. Талоқ бу охирги чора. Эр-хотин бирга яшашининг умуман иложи қолмаган вақтда, бирга яшаш умуман умид йўқ вақтда охирги чора сифатида шариатимизда талоқ қилишга рухсат берилган. Нима бўлган тақдирда ҳам бутун оилани бузиш, талоқ қилиш даркор эмас. Бу ерда фарзандлар тақдири турибти.

 

Фахриддин ҳожи ҲУСЕЙНОВ,

Самарқанд шаҳридаги Мурод Авлиё жомеъ масжиди имом-хатиби.


Киритилган вақти: 19/02/2021 14:00;   Кўрилганлиги: 117
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/family/taloq-sozining-lugaviy-va-istilohiy-manolari-qanday
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 18:25