Оила

Намозингни ўқидингми?

Эр: Аср намозингни ўқидингми? Хотин: Йўқ Эр: Нега?

ИСЛОМ ДИНИДА ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Муборак динимиз бўлмиш Ислом дини Одам боласини, инсониятни фақатгина яхшилик қилиш, ширинсухан бўлиш, бировни оғирини енил қилиш, етимни бошини силаш, канбағалга ёрдам бериш, силаи раҳм қилмоқ, қўшнига озор бермаслик каби жуда кўплаб-кўплаб яхши ишларни қилишга буюради.

СОЛИҲА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар - хил тасаввур қилади.Солиҳа аёл:

Қиз боланинг турмушга чиқишида розилигини сўраш шартми?

Ота-оналар қизлари вояга етгач уни турмушга беришда ҳар хил йўлни тутишади. Баъзи бировлар қизларининг розилиги билан уни турмушга берсалар, айрим кишилар эса қиздан изн олишга унчалик ҳам эътибор бермайдилар. Аслида, қиз болани турмушга беришда унинг изнига қараш керакми?

Фарзанд – Аллоҳнинг неъмати

Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳар бири қадрли ва фазилатлидир. Аввало ҳар бир мўмин энг қадрли бўлган неъмат – иймон ва илм неъматидир. Бу икки неъмат мужассам бўлган тақдирда руёбга чиқадиган энг улуғ неъмат – Аллоҳга қулликни изҳор қилишга сабаб бўладиган ибодатдир. Шунингдек кўриш, эшитиш, гапириш, сезиш, тафаккур, ақл, фаросат, қўл, оёқ каби неъматларни санасак, ҳаргиз саноғига етиб бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади: “Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига етолмайсизлар” (Иброҳим сураси, 34-оят)

Турмуш ва муҳаббат

Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қурт-қумурсқалар ўрмалаб юрган тупроққа ўхшайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оила қуришни анбиё ва расулларнинг фитратидан, суннатидан қилди. Аллоҳ азза ва жалла пайғамбарлар ҳақида: «Уларга завжалар ва зурриётлар ато қилганмиз», дейди (Раъд сураси, 38-оят).

Эр хотинининг олдинга кирса

Эр хотинини олдинга кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса

Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинг!

Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нима? Намоз ўқимайдими? Гап қайтарадими? Айтган ишингизни қилмайдими? Сўроқсиз кўчага чиқадими? Болаларга яхши қарамайдими? Телефонда онаси, жигарлари билан кўп гаплашадими? Гап ташийдими? Ўғрилик қиладими? Покликка эътибор бермайдими? Мода кетидан қувадими? Сизни таом ва хушмуомала билан кутиб олмайдими? Уйига борганда сиздан сўрамай холасиникига кетадими? Ушбу сабабларнинг аёлдан содир бўлиши оилада низо чиқишига олиб келиши мумкин. Аммо шуларнинг ичида Намоз ўқимаслиги, ўғрилик қилиши, сўроқиз кўчага чиқиши янада оғирроқ жиноятдир.

Фарзанд ота-онанинг ойнасидир. 2-қисм

– Фарзанд ва она ўртасидаги муносабатларнинг бардавом бўлиши учун нима тавсиялар бера оласиз? – Бардавом муносабатга эришишнинг бир неча йўллари бор: – Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (панд-насиҳатсиз, мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай); – Фарзандга ҳар куни 5–10 марта ўз меҳр-муҳаббатини изҳор қилиш; – Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш; – Ҳафтада бир марта беш дақиқа бўлса ҳам фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш кабилар); – Болада ҳаёт асосларини пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туриш; – Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танoввул қилиш; – Фарзандга бўлган муҳаббатни турли тарзда изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш тинчлантиради, қўлини тутиш ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар бола асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак зотлар. У зот масжидда ёки саҳобалар ҳузурида Фотима розияллоҳу анҳонинг пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.

Эр - хотинга тавсиялар

Эр хотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади: 1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки фақатгина тушунмовчиликдан иборатми, шуни аниқлаб олиш керак. Чунки кўпинча орадаги оддий тушунмовчилик муаммо туғдирган бўлади. Агар ўша англаб етилса ва икки тараф бир-бирини тушунса, иш осон кўчади. 2. Дастлаб ҳар ким ўзига назар солсин, ўзини ўзи тергасин, камчиликларини ўйласин, Аллоҳ кўриб, билиб турганини ёдга олсин. Шунда ҳар ким ўзига келади ва шеригининг ўзига нисбатан йўл қўйган хатосини арзимас санайди. 3. Ҳар ким, банданинг бошига бало беҳудага тушмаслигини, оиладаги жанжал ҳам бало эканини, ўзи содир этган гуноҳ сабабидан шу ҳолга тушиб турган бўлиши мумкинлигини ўйласин. Улуғ тобеъийн Муҳаммад ибн Сийрийн: «Хотиним ва уловимнинг хулқидан ўзим маъсият содир этганимни биламан»,– деганлар.