Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Таълим-тарбия

Рўзанинг моҳияти

 
 

CАВОЛ:
Рўзанинг моҳияти нима?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза – ният қилиб, тонг отгандан қуёш ботгунча ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Қуръони каримда:
“Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят).

Ният сабабли эса одат бўлиб қолган ишлар ибодатлардан ажралади. Ният қилмасдан оч қолиш рўза бўлмайди. (“Мухтасар”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


Киритилган вақти: 09/04/2021 14:07;   Кўрилганлиги: 56
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/eductaion/rozaning-mohiyati
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:45