Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Таълим-тарбия

Неча ёшда балоғатга етганимни эслолмайман

 
 

CАВОЛ:
Мен неча ёшда балоғатга етганимни эслолмайман. Шу ҳолатда неча ёшдан қазо рўза ва намозларимни тутишим ва ўқишим керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, ёшлигида намоз ўқимаган, рўза тутмаган киши балоғатга етган, яъни эҳтилом бўлган ёки ҳайз кўрган вақтидан ҳисоблаб, қазоларини ўқишни бошлайди.

Қачон балоғатга етганини билмаса, ўғил бола 12 ёшдан, қиз бола 9 ёшдан ҳисоблаб қазоларини ўқий бошлайди. Бу эҳтиётдир.

Абул Фазл Мавсилий айтадилар: "Ўғил бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат 12 ёшдир, қиз бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат эса 9 ёшдир. Бундан бошқа гаплар ҳам айтилган, лекин мана шу сўз ихтиёр қилинган" (“Лубоб” китоби, Ҳажр боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


Киритилган вақти: 07/04/2021 11:27;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/eductaion/necha-yoshda-balogatga-etganimni-eslolmayman
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 04:13