Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни эслаб

 
 

Акам араб ва рус тилини жуда чуқур эгаллаган эдилар. Рус ва араб тилларида бехато гапириб, ёзардилар. Қай бир тилда гапирсалар ҳам, уни бузмасдан, соф гапирардилар.

 Масалан, ўзбекча гапирганда бирорта русча калимани аралаштирмас эдилар. Бир куни Ливияда катта бир анжуманда нутк сузладилар. Мажлисни олиб бораётган киши «Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Ўзбекис­тон», деб эълон қилди. У киши минбарга чиқиб, коғозга қарамасдан, 20 дақиқалар чамаси араб тилида гапирди­лар. Буни эшитган турк дустларимиз ҳайрон бўлиб, ка­минадан: «Бу ким?» деб сўраб қолишди. Сўнг «Шундай аканг бор экан, нимага айтмагансан?» деб мени сўроқ-қа тутишди. «Сизлар сўрамагансизлар, мен ҳам айтма­ганман», деб ҳазиллашдим. Уларнинг илтимосига кўра анжумандан сўнг бир соатча суҳбат уюштириб бердим. Шундан кейин улар «Бизнинг турклардан ҳам шундай олимлар бор экан», деб фахрланиб гапириб юришди.

Ливиялик устозлари Муҳаммад Содиқ билан жуда фахрланишар эди. Айниқса доктор Аҳмад Муҳаммад Шариф у кишини ўз фарзандидек кўрарди. Кейинчалик бирга ишлаган пайтларида акам билан доим маслаҳатла­шиб иш қилар эди. Ҳатто Ливия раҳбари Муаммар Каз­зофий (Аллоҳ раҳмат қилсин) доимо: «Муҳаммад Содиқ ўзимизнинг фарзандимиз», дер эди. Муҳаммад Содиқ Ливияда ҳам ватандошларга қўлидан келганча ёрдам берардилар. Айниқса тил муаммоси бўлгани учун ўзимиздан борган мутахассисларга ҳар хил мажлисларда, йиғинларда, кўргазмаларда таржимонлик қилардилар.

 

 

“Исломга бағишланган умр” номли хотира китобидан

Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф


Киритилган вақти: 09/03/2021 12:48;   Кўрилганлиги: 182
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/actual/shayx-muhammad-sodiq-muhammad-yusufni-eslab
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 03:46