Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

НИМА УЧУН АЙНАН ЖУМА КУНИ МУБОРАК ҲИСОБЛАНАДИ?

 
 

Савол:

Ассалому алайкум! Олдин ҳеч кимдан сўрамаган эканман нима учун айнан кунлар ичида Жума куни азиз нима учун Жума муборак дейишади нима учун айнан ўша кун пайғамбарга кўпдан кўп саловат айтишади?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда қуйидагича келади:

أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва шу куни ўша ердан чиқарилган», дедилар».

 عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ: فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ». قَالَ: قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ - قَالَ: يَقُولُونَ: بَلِيتَ، فَقَالَ: إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ 

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди, шу куни қабз қилинди. (Сурга) пуфлаш шу кунидир. Қаттиқ қичқириқ шу кунидир. Бу кунда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилинади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб, йўқ бўлиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга намоён қилинади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадини ҳаром қилган», дедилар». Абу Довуд ривояти.  Валлоҳу аълам!


Киритилган вақти: 05/02/2021 13:50;   Кўрилганлиги: 101
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/actual/nima-uchun-aynan-juma-kuni-muborak-hisoblanadi
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 05:12