Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Долзарб мавзу

Ҳаёсиз либослар зарари

 
 

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قال رسول الله ‎ﷺ: { مَنْ دَل عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ } رواه مسلم

Ҳаёсиз либослар зарари

Аёллар иффатли кийиниши ва ўзларини яхши тутиши лозим. Бу ниҳоятда катта масала. Аллоҳ аёл кишини хотин, она бўлиши учун гўзал, латофатли этиб яратган.

Шунинг учун ҳам шариатда эркаклар учун ҳаром қилинган тилла, кумуш, ипак каби зийнат буюмлари аёлларга ҳалол қилинган. Лекин бу рухсат-ижозатлар номаҳрам эркакларнинг шаҳватини қўзғатиш, Аллоҳ берган ҳусну жамолларини кўча-кўйда кўз-кўз қилиб, гуноҳ ишларга манба бўлиш учун берилган эмас. Улар ўз жуфти ҳалоли ҳузурида, рухсат берилган жойларда бемалол зеби-зийнатли бўлиши мумкин, ҳатто лозим.
Баъзи аёллар номаҳрамлар эътиборини тортиш учун қўлидан келган-келмаган ясан-тусанни қилади, ўзида бўлмаса, қўшнисидан олиб бўлса ҳам, тақинчоқ тақишга, янги кийим кийишга интилади. Уйда, эрлари ҳузурида эса бир аҳволда бўлиб юради. Бу ҳол кўплаб оилавий келишмовчиликларнинг сабабидир. Кўчада зеб-зийнатга бурканиб ўзини намойиш қилиб юрган аёлларни кўриб келган эркак уйида ўзига қарамайдиган хотинини кўриб, ғалати бўлиши табиий. Аслида эса тескариси бўлиши, аёл бегоналар кўзидан ўзини асраб, бор гўзаллигини эрига намойиш қилиши керак.
Охирги вақтда аёлларнинг таналарининг кўп жойини очиб юриши нафақат зинога, балки эркакларнинг жинсий заифлигига сабаб бўлаётганини мутахассислар ташвиш билан таъкидлашяпти. Шунингдек, баданни очиб юриш боис аёллар ҳам турли касалликларга чалинаётгани ҳақида хабарлар кўп.
Кўча-куйда ҳар бир кишининг кўзи тушадиган бундай шармсиз либослар, нафақат балоғат ёшига етган ва балоғат бўсағасидаги ёшларнинг, балки омманинг назарини чалғитиб, фитнага етаклайдиган воситадир. Айниқса, ҳар томонлама ривожланиб бораётган ўсмир ёшлар бундай фитнали кўриниш олдида ва номуссиз либослар қаршисида кўз-назарлари, ақлларини назорат эта олмайди. Ҳаёсиз манзаралардан кўзларини олиб қочишга журъати етмай, ожиз қолиши аниқ. Бунинг натижасида кучли истак ғалаён кўтара бошлайди. Бу ҳолат кўпинча нафс-истакларини жиловлай олмаган ўсмирларнинг хулқлари бузилишига сабаб бўлиб, ўй-хаёлларини ушбу ҳолат буткул ўзига ром этади. Оқибатда илму ҳунар олишга рағбати сусайиб кетади.
Хўш, бу каби зарарли иллатлардан сақланиш учун, балоғат ёшига етган ёки балоғат ёши бўсағасидаги ёшлар нима чора қўлласин? Хўш, бу каби “дард”га қарши қандай курашиш, қандай чора қўллаш керак?
Бутун дунёни лол қолдирадиган, теран ақлли, моҳир инсонлар бўлиб вояга етиш учун, аждодларимиз каби машҳур кишилар бўлиб жаҳонга танилиш учун бугунги кунда барча шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда

Самарқанд шаҳар "Руҳобод" жоме масжиди имом хатиби Амиров Тўлқин Барот ўғли


Киритилган вақти: 26/02/2021 11:20;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://www.savad-ul-azam.uz/articles/actual/hayosiz-liboslar-zarari
Чоп этилган вақт: 30/11/2021 05:06