Долзарб мавзу

КОРРУПЦИЯ – ЮКСАЛИШГА ТЎСИҚДИР

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ - ҳаром йўллар билан емангиз! (Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!) Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ – ҳаром йўллар билан ейиш учун (молларингизни пора қилиб) ҳокимларга узатманг!». (Бақара сураси, 188-оят).

Ёшларимизни “Ҳизбут таҳрир” фитнасидан асрайлик!

Бугунги кунда қатор мусулмон мамлакатларида ижтимоий барқарорлик ва уммат бирдамлигига “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти томонидан рахна солинмоқда. Мазкур фирқа аъзолари Марказий Осиё, жумладан, республикамизда ҳам бузғунчи хатти-ҳаракатлар олиб бораётгани сабабли ушбу ташкилотнинг соф Ислом таълимотига зид ғоялари ва ноқонуний фаолияти ҳақида фуқароларимизда, айниқса, ёшларимизда холис тасаввурлар шакллантириш зарур ҳисобланади.

Инсон нимасига керилади-а?!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Инсонга маълум коинот, яъни борлиқнинг асосий қисми (72 %) зулмат энергиядан иборат. Бу энергияни ўрганиш, таниш ва таҳлил қилиш усули ҳали кашф этилмагани учун у зулмат, яъни қора энергия деб номланган.

АЙРИМ ЁШЛАРИМИЗНИНГ ЕВРОПА УСЛУБИДА КИЙИНМАСЛИКНИ ЗАМОНДАН ОРТДА ҚОЛИШ ДЕБ ҲИСОБЛАЁТГАНЛИГИ ТЎҒРИМИ?

Афсуски мен бугунги айрим йигит-қизларимизнинг кийиниш маданияти ҳақида ижобий фикр билдира олмайман. Чунки бугун кўча-куйда, европага тақлид қилиб кийинаётган ёшларимизда миллийлигимиз акс этган кийимлар тобора камайиб бормоқда. Аслида кийиниш маданияти хам ўзбекона Исломий маданиятимизнинг ажралмас қисмидир. Бу масаланинг жиддий томони шундаки юзага келаётган ушбу муаммо бугунги куннинг муҳим долзарб мавзусига айланди. Кўпчилик ёшларимиз  европа услубида кийинмасликни замондан ортда қолиш деб ҳисоблашмоқда. Бу фикрнинг мутлақо нотўғри эканлиги ҳақида  фикр юритишмаяпти.

Экстремизм ва терроризм жамият таҳдиди

Бизга маълумки, бугунги кунда мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқдалар. Мазкур ҳудудларда дин ниқоби остида очиқдан-очиқ зўравонлик, бузғунчилик, мусулмончиликка зид, ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.

Дунёга нима учун келдик?

Ҳаёт ҳеч қачон тасодифан пайдо бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Атрофимиздаги борлиққа ва биз яшаётган ушбу сайёрамизга назар солганимиздан сўнг олимлар бирорта сайёра кашф этиб, у ерда сув бўлиши мумкин деган фикрни айтсалар киши ҳайрон бўлади. Ўша олимлар сув бор, демак у ерда тирик жонзотлар ҳам бўлиши мумкин, дейишади. Гўё биз бу сайёрамизда фақат сув борлиги сабабли яшаётгандек. Йўқ, биз бу сайёрада фақат сув борлиги сабабидан яшамаяпмиз.

ДАРС

Бугунги мусулмонлар дин ҳақиқатларини чуқур тушунмаганлари сабабли душманларига қарши Аллоҳдан мўъжиза кутиб яшашади. Душманларининг эса куч-қуввати зиёда бўлиб бораверади. Бу соддаликдир.

РЎЗА ТУТИШ УЧУН САҲАРЛИК ҚИЛИШ

Рўза улкан ибодатдир. Унинг учун саҳарлик қилиш эса яна бир мустақил ибодат ҳисобланади. Бу борада ҳадиси шарифда шундай дейилган:

РЎЗАДОРЛАРГА ИФТОРЛИК ҚИЛИБ БЕРИШ

Рўзадорга ифторлик қилиб бериш хайрли амаллар сирасига киради. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

ТУРМУШ ТАРЗИ

"Бир куни Товусийяда дарсда эдим. Бир киши дарсдан таъсирланиб ўрнидан турди ва сўзимни бўлиб деди:- Устоз! Сиздан жуда таъсирли, ажойиб гаплар эшитамиз. Уйга боргач унутамиз. Яна аввалги ҳолимизга қайтамиз. Бунга нима ечим бор?